Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига асосан

Юридик шахсларнинг жами даромадларига имтиёзлар

 

Юридик шахс

Категорияси (тоифа)

Имтиёз тури

Амал қилиш муддати

Асос

 

ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА СОЛИҒИ

 

Қуйидагилар солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайди:

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 129-моддасининг 
2 қисми

1.

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

устав фондига (устав капиталига) олинган ҳиссалар, шу жумладан аксияларни (улушларни) жойлаштириш баҳосининг уларнинг номинал қийматидан (дастлабки миқдоридан) ортиқ суммаси, биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун оддий ширкат шартномаси бўйича бирлаштириладиган маблағлар;

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

129-моддасининг

2 қисми 1-банди

2.

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилаётганда (чиқарилаётганда) ёки муассис (иштирокчи) улушининг миқдори камайтирилганда, шунингдек тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланаётганда устав фондига (устав капиталига) ҳисса доирасида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар);

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

129-моддасининг

2 қисми 2-банди

3.

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

оддий ширкат шартномаси шеригининг (иштирокчисининг) шартнома шериклари (иштирокчилари) умумий мулкидаги улуши қайтариб берилган ёки бундай мол-мулк бўлинган тақдирда, ҳиссаси миқдорида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар);

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

129-моддасининг

2 қисми 3-банди

     

4.

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

реализация қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) учун бошқа шахслардан дастлабки ҳақ (бўнак) тарзида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар);

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 129-моддасининг 2 қисми 4-банди

5.

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбуриятларни таъминлаш тариқасида гаров ёки закалат тарзида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар) уларга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтадиган пайтга қадар;

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

129-моддасининг

2 қисми 5-банди

6.

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

бюджетдан берилган субсидиялар;

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

129-моддасининг

2 қисми 6-банди

7.

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

агар маблағларни (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқларни) бошқа шахсга ўтказиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида юз бераётган бўлса, текин олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар), ишлар ва хизматлар;

 

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

129-моддасининг

2 қисми 7-банди

8.

 

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

олинган грантлар ва инсонпарварлик ёрдами;

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

129-моддасининг

2 қисми 8-банди

9.

 

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

нотижорат ташкилотлар томонидан устав фаолиятининг таъминоти ва уни амалга ошириш учун олинган, белгиланган мақсадга кўра ва (ёки) текин келиб тушган маблағлар;

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

129-моддасининг

2 қисми 10-банди

10

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тариқасида олинган маблағлар;

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

129-моддасининг

2 қисми 11-банди

11

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

воситачига ёки бошқа ишончли вакилга воситачилик, топшириқ шартномаси ёки воситачилик хизматларини кўрсатиш юзасидан бошқа шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муносабати билан, шунингдек комитент ёхуд бошқа топшириқ берувчи учун воситачи ёки бошқа ишончли вакил томонидан қилинган харажатларни қоплаш ҳисобига келиб тушган мол-мулк (ҳақ тўлови бундан мустасно)

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

129-моддасининг

2 қисми 12-банди

12

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

ижарага берувчи (лизинг берувчи) ижара (лизинг) тўловининг қисми тариқасида олган молиявий ижара (лизинг) обекти қийматининг қопламаси;

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

129-моддасининг

2 қисми 13-банди

13

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг текин олинган техник воситалари, шунингдек мазкур воситалардан фойдаланишга ҳамда уларга хизмат кўрсатишга доир хизматлардан олинган даромадлар;

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

129-моддасининг

2 қисми 14-банди

14

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субекти муассисларидан (иштирокчиларидан) унинг мажбуриятларини бажариш учун олинган маблағлар. Ихтиёрий тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили тўхтатилган ва фаолият қайта бошланган тақдирда, ушбу маблағлар жами даромад таркибига киритилади ҳамда солиққа тортилади;

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

129-моддасининг

2 қисми 15-банди

15

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

инвестор ва давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага биноан инвестиция мажбуриятлари сифатида киритилаётган мол-мулк.

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

129-моддасининг

2 қисми 16-банди

 

Қуйидаги даромадлар солиққа тортилмайди

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 155-моддаси

17

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси банклари ва лизинг берувчилари томонидан хорижий молия институтларига тўланадиган даромадлар солиққа тортилмайди.

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

155-моддасининг

2 қисми

 

 

Қуйидаги даромадлар солиқ солишдан озод қилинади

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 156-моддаси

 

18

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

Давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра ташкил қилинадиган бюджетдан ташқари жамғармаларнинг вақтинча бўш маблағларини молия бозорларида жойлаштиришдан фоизлар тарзида олинадиган даромадлар солиқ солишдан озод қилинади.

 

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

156-моддаси 2 қисми

19

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган кредит ташкилотларига тўланадиган фоизларга тўлов манбаида солиқ солинмайди, балки ушбу Кодексда белгиланган тартибда кредит ташкилотида солиқ солинади. Худди шундай тартиб мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) беришда ижарага берувчига (лизинг берувчига) тўланадиган фоизли даромадларга ҳам татбиқ этилади.

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

156-моддаси 3 қисми

20

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

Юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солинмайди.

 

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

156-моддаси 4 қисми

21

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларининг ўз инвестиция портфелида турган хусусийлаштирилган корхоналар аксияларидан дивидендлар шаклида олинган даромадларига солиқ солинмайди.

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

156-моддаси 6 қисми

 

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан қуйидаги юридик шахслар озод қилинади:

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 158-моддаси 1 қисми

22

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари;

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

158-моддаси 1 қисми 2-банди

23

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

жазони ижро этиш муассасалари;

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

158-моддаси 1 қисми 3-банди

24

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари.

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

158-моддаси 1 қисми 4-банди

 

 

Юридик шахсларнинг қуйидаги фойдаси юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади:

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

158-моддаси 2 қисми

25

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун инвентарлар ишлаб чиқаришдан, шунингдек ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатишдан, ногиронлар учун мўлжалланган протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатишдан олинган фойдаси;

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

158-моддаси 2 қисми 1-банди

26

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган фойдаси;

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

158-моддаси 2 қисми 2-банди

27

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

тарих ва маданият ёдгорликларини таъмирлаш ҳамда қайта тиклаш ишларини амалга оширишдан олинган фойдаси;

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

158-моддаси 2 қисми 3-банди

28

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган фойдаси.

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

158-моддаси 2 қисми 5-банди

29

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозларни реализасия қилишдан олинган фойдаси

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

158-моддаси 2 қисми 6-банди

30

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари

Ишловчилари умумий сонининг 3 фоизидан кўпроғини ногиронлар ташкил этган юридик шахслар учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси ушбу қисмда белгиланган нормадан ортиқ ишга жойлаштирилган ногиронларнинг ҳар бир фоизига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси бир фоиз камайтириладиган ҳисоб-китоб асосида камайтирилади.

 

Доимий

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг

158-моддаси 3 қисми