Хўжалик низоларини ҳал этишда

Даъво аризаси ҳамда унинг шакли ва мазмуни ҳақида тушунчалар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХЎЖАЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИДАН:

15-БОБ. ДАЪВО ТАҚДИМ ЭТИШ

112-модда. Даъво аризасининг шакли ва мазмуни

Даъво аризаси хўжалик судига ёзма шаклда берилади. У даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади.

Даъво аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) ариза берилаётган хўжалик судининг номи;

2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи, уларнинг почта манзиллари;

3) агар даъво баҳоланиши лозим бўлса, даъвонинг баҳоси;

4) даъво талабларига асос бўлган ҳолатлар;

5) даъво талабларининг асосларини тасдиқловчи далиллар;

6) ундириладиган ёки низолашилаётган сумманинг ҳисоб-китоби;

7) даъвогарнинг қонун ҳужжатларини далил қилиб келтирган талаблари, даъво бир неча жавобгарга нисбатан тақдим этилганда эса — уларнинг ҳар бирига қўйилган талаблар;

8) низони жавобгар билан судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, агар бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;

9) илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.

Даъво аризасида даъвогарнинг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.

Даъво аризасида, агар низони тўғри ҳал қилиш учун зарур бўлса, бошқа маълумотлар ҳам, шунингдек даъвогарда мавжуд илтимосномалар кўрсатилади.

113-модда. Даъво аризасининг ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг нусхаларини юбориш

Даъвогар даъво тақдим этганда ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга даъво аризасининг ва унга илова қилинган, бу шахсларда бўлмаган ҳужжатларнинг нусхаларини юбориши шарт.

114-модда. Даъво аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар

Даъво аризасига қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади:

1) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини (агар даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб адлия органлари, прокуратура органлари ҳамда ҳудудий савдо-саноат палаталари судга ариза билан мурожжат қилса, у ҳолда давлат божи ундирилмайди);

2) даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари юборилганлигини;

3) низони жавобгар билан судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини, агар бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;

4) даъво талабларига асос бўлган ҳолатларни.

Агар даъво аризаси даъвогарнинг вакили томонидан имзоланган бўлса, унинг даъво тақдим этишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.

Шартнома тузишга мажбур этганлик тўғрисидаги аризага шартнома лойиҳаси илова қилинади.

115-модда. Бир нечта даъво талабини бирлаштириш ва ажратиш

Даъвогар ўзаро боғлиқ бўлган бир неча талабни битта даъво аризасида бирлаштиришга ҳақли.

Хўжалик суди айни бир шахслар иштирок этувчи бир турдаги бир неча ишни битта иш юритишга бирлаштиришга ҳақли.

Хўжалик суди бир ёки бир неча бирлаштирилган талабни алоҳида иш юритишга ажратишга ҳақли.

Хўжалик суди ишларни бирлаштириш ва талабларни алоҳида иш юритишга ажратиш тўғрисида ажрим чиқаради.

 

 

 

 

ХЎЖАЛИК СУДЛАРИГА ДАЪВО АРИЗАСИНИНГ

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

 

Шуни айтиш жоизки, даъво аризада асосан аризачи ҳар бир ҳолат юзасидан Хўжалик судига  ўзининг даъво қилишдан мақсадини қисқа ва лўнда қилиб, мавжуд қонунчилигимизда белгиланган тартиб-қоидалар ва уларнинг қай даражада бузилганлиги  кўрсатиб ўтилиши лозим бўлади.

 

 

 

                                                                                                                                                                     Тўртбурчакли тамға

                                                                                                                                                                         (штамп)                                                                                            __________________ хўжалик судига     

Даъвогар:_____________________________

____________________________________

(ташкилотнинг тўлиқ номи, почта реквизитлари

                                                                       ёки даъвогарнинг Ф.И.Ш., яшаш жойи, якка         

тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган санаси ва жойи)

 

Жавобгар: __________________________

____________________________________

(ташкилотнинг тўлиқ номи, почта реквизитлари

                                                                           ёки жавобгарнинг Ф.И.Ш., яшаш жойи, якка          

                                                                                     тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган санаси ва жойи)

 

Даъво баҳоси (Суммаси)_________ сўм

                                                                                          Давлат божи ___________сўм

 

ДАЪВО АРИЗАСИ

(Даъво талабининг мазмуни, бунда даъвогар кўрсатилган хизматлар, етказиб берилган маҳсулотлар ва ҳ.к. билан биргаликда даъво суммасини кўрсатиб ўндириш тўғрисида деб, масалан:

“Етказиб берилган маҳсулотлар учун 126 000 000 сумни ундириш тўғрисида” деб ёзиш керак бўлади)

 

“____”________да_______________________ ва ____________________________ ўртасида__-сонли шартнома (шартнома предмети) тузилган. Унга кўра жавобгар ўзига __________________________ (мажбуриятни мазмуни, муддати ва ҳ.к.) мажбуриятларни олган.

Даъвогар томонидан жавобгарга “___”___ даги __-сонли шартноманинг шартларини бажариш тартибида ўз вақтида хизмат (бажарилган ишлар, товарларни етказиш ва ҳ.к.) кўрсатилганига қарамай, жавобгар ҳозирги кунга қадар кўрсатилган хизмат (бажарилган ишлар, товарларни етказиш ва ҳ.к.) ҳақини тўламади.

Жавобгарнинг асосий қарзи сўмни ташкил қилади (қонунчилик нормалари ва шартнома шартларига мувофиқ даъво талабларини ҳисобини бериш).

“___”___ даги __-сонли шартноманинг ___ бандига кўра шартнома бўйича тўлов муддатининг бузилиши учун  ҳар бир кечиктирилган кун учун _____ миқдордаги неустойка тарзидаги жавобгарлик белгиланган.

“___ “_____дан   “___ “_____гача кечиктирилган вақт ____ кунни, қарз суммаси ____ сўмни ташкил қилади. Кўрсатилган вақт учун неустойка суммаси  ____ сўмни ташкил қилади.

“___ “_____ да –сон билан юборилган талабномага муносабат билдирмади.

Юқоридагиларга асосан (Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал Кодексининг тегишли моддалари ёки бошқа бир қатор норматив ҳужжатларнинг тегишли моддаларини кўрсатган ҳолда) қўллаб, қуйидаги даъволардан тегишлиларини, Масалан,

1. Жавобгардан“___”___ даги __-сонли шартнома бўйича ____ сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириб беришни;

2. Жавобгардан ____ сўм миқдордаги неустойкани ундириб беришни;

3. Жавобгардан ____ сўм миқдордаги давлат божини ундириб беришни;

4.Даъво талабларини таъминлаш мақсадида мол-мулкини хатлашни ва ҳ.к. ларни сўрайман деб мурожжат қилиш мумкин.

 

Масалан, иловада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

1. “___”___ даги __-сонли шартнома нусхаси.

2. Даъвогар ўз талаблари ва эътирозларини асослантираётган ҳужжатлар ( товар накладнойлар,мол-мулкни қабул қилиш акти, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматларни топшириш акти ва ҳ.к.).

3. “___”___ даги __-сонли талабнома нусхаси.

4. Талабномага берилган жавоб нусхаси (агар бор бўлса).

5. Даъво талабларининг ҳисоб-китоби.

6. Юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси.

7. Давлат божини тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

8. Ишда қатнашувчи шахсларги даъво аризасининг ёки унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари юборилганлиги ҳақидаги билдириш хати.

9. Даъво аризаси даъвогар вакили томонидан имзоланган бўлса, унинг даъво тақдим этишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ишончнома.

10. Кўчирмалар.

11. Неустойка ҳисоб-китоби.

12. Жавобгарга даъво аризаси нусхасини юборганлиги ҳақидаги почта квитанцияси.

 

Даъвогар (Даъвогар вакили)

 

________________________________

 

________________________________

(имзо)

 

 

М.Ў.