Ҳурматли танлов иштирокчилари! Қуйида келтирилган танлов жараёнлари билан боғлиқ барча маълумотлар билан тўлиқ танишиб чиқишларингизни сўраймиз!

“IQTIDOR.UZ”

ҲУҚУҚИЙ, МАДАНИЙ, МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

  “IQTIDOR.UZ” ҳуқуқий, маданий, маънавий-маърифий сайти орқали мамлакат аҳли, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод қалби ва тафаккурида ҳуқуқий маданият, миллий ғоя, миллий мафкура ва умумбашарий қадриятларга, демократик тамойилларга асосланган дунёқарашни шакллантириш, уларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий билим даражасини ошириш, ҳар бир фуқарода ўз ҳақ-ҳуқуқи, имконияти ва иродасига таяниш, ўз тақдирининг бунёдкори бўлиш, мамлакатда кечаётган янгиланишлар, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, мақсадини теран англаган тарзда унинг фаол иштирокчиси ва курашчисига айланиш тафаккурини камол топтириш, маданият ва оммавий спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, халқнинг бой маданий меросини қайта тиклаш, асрлар давомида шаклланган юксак маънавиятини, халқ анъаналари ва урф-одатларини ҳар томонлама ривожлантириш, жисмонан соғлом, маънавий жиҳатдан бой ва уйғун камол топган шахсларни тарбиялаш, миллий истиқлол ғоясидан, Ўзбекистон халқининг маданий ва маънавий-ахлоқий анъаналаридан келиб чиққан ҳолда аҳоли ўртасида ҳуқуқий, интернет, маданий-маърифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт йўналишлари бўйича, яъни  Қомусимиз-бахтимиз таянчи”, “Йўл қоидаси-умр фойдаси”, “Тарихимиз-шухратимиз”, “Маданият-инсон хулқига зийнат”, “Интернет ёшлар нигоҳида, “Спорт-соғлик таянчи”ҳамдаБуюкюртсоҳибалари кўрик танловларини ўтказиш ва иқтидорли ёшларни (иқтидорли инсонларни)  саралаб олиб, уларни муносиб рағбатлантириш ва уларнинг бугунги кунгача эришган ютуқларини барчага намуна сифатида сайтимиз ҳамда миллий телеканалларимиз шунингдек, бир қатор оммавий-ахборот васиталарида (газета ва журналларда) ёритиб боришдан иборат.

Бундан ташқари мазкур танловлар орқали аҳолининг, хусусан, ёшларнинг ишдан ва ўқишдан ташқари бўш вақтини сермазмун ўтказишга, улар онгида ахборот техналогиялари, шунингдек, интернет тизими ва унинг аҳамияти ҳақида тўғри тушунчалар ҳосил бўлишига ҳамда аҳолининг барча қатламларида, хусусан, ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, фидойилик ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, ўсмир қизлар тарбиясини тўғри шакллантириш, уларнинг қалби ва онгида Ватанга муҳаббат, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини қарор топтириш, саломатлигини асраш, жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишини кучайтириш  баробарида уларда дунё ва мамлакат миқёсидаги сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатда бўлиш ҳиссини уйғотиш ва уларни қонунга нисбатан итоаткорлик руҳида тарбиялаш, қисқача қилиб айтганда, иқтидорли ёшларни янада кўпайтиришдан иборатдир.

 

Танловлар ҳақида:

1. Қомусимиз-бахтимиз таянчи”  танлов иштирокчилари  Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонунлари, Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги ҳамда Конституциясининг кунлари арафасидаги маърузалари, тарихий саналар ва шу каби манбалар асосида тузилган тест топшириқларини ечишлари лозим бўлади.

2. Йўл қоидаси-умр фойдаси” танлов иштирокчилари "Ўзбекистон  Республикасининг  Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодекси яъни, йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қўлланиладиган жарималар миқдори, йўл белгилари ва қоидаларига ва шу каби йўл ҳаракати хавфсизлигига оид қоидалар асосида тузилган тест топшириқларини ечиши лозим бўлади.

3. Тарихимиз-шухратимиз” танлов иштирокчилари  Ўзбекистон Республикаси тарихига оид манбалардан, тарихнинг турли даврларида мамлакатимиз  иқтисодий ва маданий равнақи учун фидойилик қилган давлат арбоблари, улуғ саркардалар, илм-фан ҳамда маданият намояндалари, миллий қаҳрамонлар, қисқача қилиб айтганда, буюк аждодларимиз ҳаёти ва ижоди, уларнинг маданий-маънавий меросини акс эттирувчи манбалар асосида тузилган тест топшириқларини ечиши лозим бўлади.

4. Маданият-инсон хулқига зийнаттанлов иштирокчилари мукаммал инсон эканлигини намоён этиш мақсадида, барча соҳаларда, яъни ҳуқуқ соҳасига, маданият ва спортга, маънавият ва маърифатга шунингдек, устоз ҳамда ёш санъаткорларимизнинг ҳаёт ва ижодига оид манбалар ва  мантиқий саволлар асосида тузилган тест топшириқларини ечиши лозим бўлади.

5. “Интернет ёшлар нигоҳидатанлов иштирокчилари  интернет ҳақидаги тушунчалар, ахборт технологиялари, компютер сабоқлари, миллий сайтларимизнинг мазмун ва моҳияти, веб-сайтлар ва интернет тизимидан фойдаланиш тартиб-қоидалари асосида тузилган тест топшириқларини ечиши лозим бўлади.

6. “Спорт-соғлик таянчи” танлов иштирокчилари барча спорт турлари, уларнинг тартиб-қоидалари, айниқса футбол ўйинлари, футбол бўйича Ўзбекистон ҳамда жаҳон чемпионлари, футбол юлдузлари, шунингдек, барча спорт йўналишлари бўйича чемпионлар, уларнинг ҳаёти ва ижодини акс эттирувчи манбалар асосида тузилган тест топшириқларини ечиши лозим бўлади.

7. Буюк юрт соҳибалари  танлов иштирокчилари оила муносабатларига оид, пазандачилик сирларига оид, замонавий касб-ҳунарларга оид, аёллар ҳуқуқларига оид ҳамда мантиқий саволлар асосида тузилган тест топшириқларини ечиши лозим бўлади.