Буюк юрт соҳибалари  танлов иштирокчилари оила муносабатларига оид, пазандачилик сирларига оид, замонавий касб-ҳунарларга оид, аёллар ҳуқуқларига оид ҳамда мантиқий саволлар асосида тузилган тест топшириқларини ечиши лозим бўлади.

Ушбу танловни ўтказишдан асосий мақсад ўсмир қизлар тарбиясини тўғри шакллантириш, уларнинг қалби ва онгида Ватанга муҳаббат, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини қарор топтириш, саломатлигини асраш, жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишини кучайтиришдан иборат.

Мазкур йўналиш бўйича ҳар 10 (ўн) кунда умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун 7 (еттита)дан, бир ойда жами  21 (йигирма битта) тадан тест саволлари, ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, шунингдек, кенг аҳоли оммаси учун  ҳар 10 (ўн) кунда ўнтадан бир ойда жами 30 (ўттиз)та тест саволлари бериб борилади. Яъни  ҳар ойда 3 (уч) марта тест саволлари бериб борилади.

Шуни ҳам алоҳида айтиб ўтиш жоизки, ушбу танлов "iqtidor.uz" сайти орқали биринчи марта ўтказилаётганлиги, ёшларимиз, шунингдек, аҳолимиз ўртасида мазкур танлов бўйича етарли даражада тушунча ва ишонч бўлмаганлиги боис 2015-2016 йил учун танлов йиллик деб эълон қилинган эди.

Келгусида ёшларимиз, шунингдек, аҳолимиз мазкур танловда ишонч билан ҳаракат қилиб, билимларини синаб кўриш мақсадида, иштирок этишни ўз олдларга мақсад қилиб қўйсалар ва танлов иштирокчиларининг сони кун сайин ортиб борса, танлов муддатларини ҳар 5 (беш ) ой ёки ҳатто 3 (уч) ойда ҳам танловни ўтказишни режалаштирганмиз.

Чунки танлов иштирокчиларинг сони қанча кўп бўлса, рағбатлантарувчилар сони шунча кўп бўлади ва ҳар 5 (беш ) ойда, ҳатто 3 (уч) ойда ҳам танлов ўтказилса  мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан ташқари танлов иштирокчиларининг эришган ютуқларини ва келгусидаги режаларини ҳам шу билан биргаликда, тадбиркорлик билан шуғуланувчи тадбиркорларимизнинг эришган ютуқлари ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини кенг оммага етказиш ҳамда тадбиркорларимизнинг ишлаб чиқарган маҳсулотларига эҳтиёжи бўлган харидорларимизнинг сонини ошириш мақсадида  "iqtidor.uz" сайтимиз орқали реклама ва эълонларни бериб боришимиз мумкин. Бундан кўзланган асосий мақсад иқтидорли ёшларимиз ва тадбиркорларимизнинг сафини янада кенгайтириш ҳамда иқтидорли ёшларимизни муносиб рағбатлантиришдан иборат.

Бу танловнинг яна бир ижобий томони шундан иборатки, тест саволарини ечиш жараёнида танлов иштирокчилари бироз қийналган саволларига жавоб топиш мақсадида изланадилар, бунинг натижасида улар ўз билим ва саводхонлигини оширишга эришадилар.

Фақат барча 10 (ўн) кунлик тест саволларини тўлиқ ечган танлов иштирокчилари танлов иштирокчиси сифатида эътироф этилади ва улар ғолиб бўлсалар рағбатлантириладилар.

 

Танловда иштирок этишни хоҳловчиларга юқорида келтирилган тўловларнинг қайси бирлари маъқул бўлса, ўша компания орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Мабадо танлов ғолиблари 5 (беш) ой ёки ҳатто 3 (уч) ойда рағбатлантириладиган бўлса, у ҳолда танлов якунлашига 10 кун қолганида танлов ғолибларини тақдирлаш куни ва жойи ҳақида "iqtidor.uz" сайтимиз орқали эълон қилинади.

Ўз навбатида танлов иштирокчиларининг рейтингни баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

– биринчи марта (биринчи уринишда) тест вариантини ечганда, ҳар бир тест саволларига тўғри жавоб бергани учун 3 (уч) баллдан;

– иккинчи марта (иккинчи уринишда) тест вариантини ечганда, ҳар бир тест саволларига тўғри жавоб бергани учун 2 (икки) баллдан;

– учинчи ва ундан ортиқ марта (учинчи ва ундан ортиқ уринишда) тест вариантини ечганда, ҳар бир тест саволларига тўғри жавоб бергани учун         1 (бир) баллдан;

– танлов иштирокчилари афсус чекмасликлари учун юқоридаги босқичларидан (уринишларидан) қайси бирида юқори балл тўплай олган бўлсалар, уларнинг ўша босқичда тўплаган баллари тест варианти бали сифатида инобатга олинади;

– умумтаълим ўқувчилари учун 7 (еттита)та тест саволларига жавоб топишлари учун 10 (ўн) дақиқа (минут), ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, шунингдек, кенг аҳоли оммаси учун эса 10 (ўнта)та тест саволи учун 10 (ўн) дақиқа (минут) вақт берилади. Танлов иштирокчилари ушбу вақт давомида истасалар биринчи навбатда аниқ билган саволларига жавоб бериб, кейин ўтказиб юборган тест саволларига жавоб беришлари мумкин бўлади. Бундан асосий мақсад билган саволларига тезда жавоб бериб, қолган вақт давомида қийналган саволларига ўйлаган ҳолда жавоб беришларига имкон бўлади;

– танлов натижаларидан танлов иштирокчилари ўз рейтинги ва балларидан ўз вақтида хабардор бўлиб боришлари ва танлов адолатли ўтиши учун ҳар бир танлов иштирокчиси тест вариантини ечиб бўлгандан сўнг, натижалар тугмасини босади ва у ўша заҳотиёқ ўзининг тест саволларига қай даражада, яъни нечтасига тўғри ва нечтасига нотўғри жавоб берганлигини кўриш имкониятига эга бўлади;

         – ғолиблар ўзларининг рейтинг балларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;

         – танлов бир босқичдан иборат бўлади.

         Танлов ғолибларига диплом, қимматбаҳо совғалар ҳамда маълум бир доирада имтиёзлар (келгуси танлов жараёнларида тўловларисиз танловда иштирок этиш ҳуқуқи) берилиши назарда тутилган.

 

ХУЛОСА ЎРНИДА

"iqtidor.uz" ҳуқуқий, маданий, маънавий-маърифий сайтининг асосий мақсади аҳолимизга, хусусан, ёшларимизга зарур бўлган маълумотларни, янгиликларни етказиб бериш орқали уларнинг қизиқишларини орттириб, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан онгини шакллантириб бориш баробарида, иқтидорли ёшларимизнинг сафини янада кенгайтиришдан иборатдир.

         Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, барча танлов иштирокчилари, танловда иштирок этиш билан бир қаторда, энг муҳими, ўзларининг миллий қонунчилигимиз маданиятимиз, маънавиятимиз ҳамда тарихимиз бўйича, зарур билимларга, маълумотларга ҳамда тушунчаларга эга бўлиб, ўзларининг мукаммал билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун замин яратади.