Актам ТЎРАЕВ,

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти

Муборак туман кенгаши депутати

 

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномасида сўнгги икки йилда коррупция   иқтисодиётга  2 триллион сўмлик зарар етказилганлиги ҳамда 5 мингга яқин мансабдор шахслар жавобгарликка тортилганлиги, давлат харидлари соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 272 та жиноят иши очилиб, 508 нафар шахс жавобгарликка тортилганлиги, аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари натижасида давлат манфаатларига 121,2 миллиард сўмлик зарар етказилганлиги айтиб ўтилди. 

Депутатлик гуруҳимизнинг Мурожаатномани ўрганишга бағишланган йиғилишида мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш чораларини янада мустаҳкамлаш мақсадида  назорат - таҳлил фаолият ишларини талаблар даражасида ташкил этиш орқали коррупцияга сабаб бўлувчи омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш учун амалий таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олдик.