
2022 йил 7 декабр куни Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги “Ширинбулоқ” қишлоғида барпо этилган футбол ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги”га бағишланган “Конституциямиз-ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ўтказилган тадбирда, “iqtidor.uz” ҳуқуқий, маданий, маънавий - маърифий интернет веб-сайти раҳбари А.Тўраев давлат гранти лойиҳаси доирасида “Конституциямиз-ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзусида нутқ сўзлади.
Шу билан бир қаторда, давлат гранти ҳисобидан қишлоқ ёшларига ва 20-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига футбол коптоги ҳамда спорт кийимлари тақдим этилди.
Ўтказилган тадбирдан хурсанд бўлган тадбирда иштирок этган ёшлар тадбир ташкилотчиларига яъни, “iqtidor.uz” ҳуқуқий, маданий, маънавий - маърифий интернет веб-сайти ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдиришиб ўтишди.
Тадбир сўнггида тадбир ташкилотчилари ҳам келгусида бу каби тадбирларни тез-тез ўтказиб туришларини алоҳида айтиб ўтишди.
Тадбир уюшқоқлик асосида ўтди.