2022 йил 6 декабр куни “Муборак ГҚИЗ“ да Ўзбекистон Республикаси  Конституциясининг 30 йиллиги”га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда, “iqtidor.uz” ҳуқуқий, маданий, маънавий -  маърифий  интернет веб-сайти, раҳбари А.Тўраев давлат гранти лойиҳаси доирасида “Конституциямиз-ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати”  мавзусида байрам тадбирини ташкил этиб, унда нутқ сўзлади.

Тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга А.Тўраев мисоллар асосида жавоблар берди. “Муборак ГҚИЗ” раҳбарияти томонидан А.Тўраевга ўз миннатдорчилигини билдиришиб, келгусида бу каби тадбирларни ўтказиб туриш албатта ўзининг ижобий натижасини беришини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Тадбир жуда кўтаринки руҳда ўтди.