Ахматов Дониёр Эгамқулович

Самарқанд вилоят Наркология Диспансери шифокори

Абдуллаева Шохсанам Насруллаевна

Сиёб Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчиси

 

         Аннотация. Ушбу мақолада кундалик турмушда учрайдиган аянчли ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаби бўлган норкологик истеъмол одатларига ружу қўйиш оқибатлари ва унинг олдини олиш чора тадбилари юзасидан фикр билдирилган. Бундан ташқари, тамаки чекиш натижасида одам организмида содир бўладиган потологик ҳолатлар ва даволаш чоралари бўйича фикр билдирилган.

Бугунги кунда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ножўя оқибатларни келтириб чиқарадиган омилларни, қолаверса, оилаларнинг бузилиб кетишига сабаб бўлувчи ҳодисаларни бартараф этиш саъй харакатлари қанчалик олиб борилмасин, аксарият инсонлар бунга тамоман бефарқдирлар. Ўз саломатлигини ўйламаслиги оқибатида нафақат ўзи балким, ён атрофидаги кишилар саломатлигига ҳам азият етказаётганлигини англаб етмайди. Қанчадан қанча болаларнинг ногирон бўлиб қолиши, турли касалликлар билан оғриган беморлар сони тобора ортиб бораётганлиги фикримиз исботидир.

Биргина чекиш одати ҳақида фикр юритадиган бўлсак, айрим тутайдиган ўсимлик маҳсулотлари тутунидан нафас олиш демакдир. Чекиш бу кенг тарқалган зарарли оқибатлардан бири бўлиб, чекувчи ва унинг ён атрофидаги инсонлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Юрак қон томир, меда, ўпка касалликлари авж олишига олиб келади. Энг ёмони илк маротаба тамаки истеъмол қилган кейинчалик ўрганиб қолади, натижада чекмаса туролмайдиган ҳолга келиб қолади.

Тамаки таркибидаги никотин одам организмига кучли таъсир этиб марказий ва периферик нерв сиситемасига вақтинча қўзғатувчи таъсир кўрсатади, артериал қон юосимини оширади, майда капилляр қон томирларни торайтиради ва нафас олиниш жараёнини тезлаштиради. Никотин билан бирга тамаки тутунидаги ёнувчи маҳсулотлар ҳам организмни заҳарлаб боради. Тамаки тутунидан тиш эмали шикастланади, натижада тишлар сариқ рангга кириб қолади.

Бундан ташқари, кариэс, стоматит каби касалликларни вужудга келтиради, у бронхлар шиллиқ пардасига таъсир этиб, сурункали бронхит ва ўпка эмфиземасига, кейинчалик давоси йўқ хавфли ўсмалар ривожланишига олиб келади. Сурункали узоқ вақт чекиш кишининг тез кексайиб қолишига ҳам сабаб бўлади.  Тўқималарнинг кислород билан етарли даражада таъминланмаслиги, капилляр қон томирларининг торайиши чекувчиларнинг ташқи кўринишини ўзгартириб юборади. Нафас йўллари шиллиқ пардасидаги ўзгариш товушга ҳам таъсир этади. Никотин ёшларга ва кексаларга анча салбий таъсир кўрсатади, чунки уларнинг нерв системаси никотин таъсирига ўта сезувчан бўлади.

           Нафас олиш аъзолари касалланиш ҳолатларига назар соладиган бўлсак, Самарқанд вилояти аҳоли саломатлиги ҳолати.2017 йил ҳолати бўйича нафас йўллари касалликлари билан оғриган беморлар: умумий касалланганлар сони 549409 нафар, 2018 йил ҳолати бўйича нафас йўллари касалликлари билан оғриган беморлар: умумий касалланганлар сони 490871 нафар.

            Туманлар миқёсида.  Паст Дарғом тумани бўйича нафас йўллари касалликлари билан оғриган беморлар: умумий касалланганлар сони 18784 нафар, 2019 йил ҳолати бўйича. Нафас йўллари касалликлари билан оғриган беморлар: умумий касалланганлар сони  17792 нафар. Самарқанд шахри бўйича нафас йўллари касалликлари билан оғриган беморлар: умумий касалланганлар сони 23188 нафар. 2019 йил ҳолати бўйича  нафас йўллари касалликлари билан оғриган беморлар: умумий касалланганлар сони 224126 нафар. Ургут тумани  бўйича  2018 йилда. Нафас йўллари касалликлари билан оғриган беморлар: умумий касалланганлар сони 2188 нафар. 2019 йил ҳолати бўйича  нафас йўллари касалликлари билан оғриган беморлар: умумий касалланганлар сони 2126 нафарни ташкил этади. Бу ҳолатларда асосан йиллар давомида чекиб келишдан азият чекганлар кўпчиликни ташкил этишини кўришимиз мумкин.

Бугунги кунда кўплаб оммавий ахборот воситаларида ва олий таълим муассасаларида ва маҳаллаларда чекишнинг салбий оқибатлари, унинг организмга зарарли таъсири, тамаки чекишнинг келиб чиқиш тарихи, ножўя таъсирлар борасида тарғибот ташвиқот ишлари, маънавий маърифий учрашув анжуманлари ташкил этилмоқда. Бундан ташқари, чекиш ва унга қарши курашиш, унинг оқибатида келиб чиқадиган муаммоли ҳолатлар олдини олиш профилактик тадбирлари кенг кўламда тарғибот этилмоқда.

Тамаки юрак қон томир, нафас олиш системаси, овқат ҳазм қилиш, асаб ва ички секреция жинсий безлар каби аъзоларига зарарли таъсир этиб, миокард инфаркти, хафақон касалликлари, бронхларнинг сурункали яллиғланиши, саратон сингари кўпкина ҳавфли касалликларга сабаб бўлишининг гувоҳи бўламиз. Ўпка саратони касаллигига чекишнинг 96 % айнан каашандалар ҳиссасига тўғри келишини, тамаки организмнинг жинсий фаолиятига ва наслга салбий таъсир қиилишини, фарзандсизликка, туғиладиган болаларни заиф, ногирон, жимсоний нуқсонлар билан дунёга келишига ҳам сабаб бўлади. Инсон саломатилига раҳна солувчи тамаки маҳсулотларини чекишга асло йўл қўймаслик лозим.

Тамаки чекишнинг оқибатлари жуда турлича бўлиши мумкин тамаки тутуни деярли барча ички органларга таъсир қилади. Ушбу зарарли одатларнинг энг кўп кузатиладиган асоратлари қуйидагилардир: сурункали бронхит, нафас олиш тизимининг онкологик касалликлари, юрак қон томир патологиялари (ЙИК артериал гипертония, қон томир тромбози ва бошқал). Тамаки тутунидан азият чекмайдиган аъзо йўқ. Ўз салотлигимизга бефарқ бўлмаган ҳолда соғлом турмуш тарзига риоя қилинса, ёмон оқибатларга олиб келувчи одатлардан йироқ юрсак, келажак авлодга муносиб намуна бўлган, умримизнинг узоқ бўлишини таъминлаган бўламиз.