2021 йилнинг 5-8-январь кунлари Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган умумтаълим мактаблари ҳамда академик лицейлар ўқувчилари ўртасида умутаълим фанлари бўйича Рeспублика фан oлимпиадаларининг III (вилoят) бoсқичи бўлиб ўтди.
Мазкур фан олимпиадасида Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейи 2-босқич ўқувчиси Бунёд Мардонов тарих фанидан 3-ўринни, 3-босқич ўқувчиси Отажон Худойшукуров тарих фанидан 2-ўринни эгаллаб, олимпиаданинг навбатдаги IV (Республика) босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.
Олимпиада ғолиб ва совриндорлари вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар ҳамда академик лицей раҳбарияти тoмoнидан рағбатлантирилди.