Мустақиллик йилларида халқимизнинг саломатлигини сақлаш давлатнинг асосий устувор йўналишларидан бири бўлган ва йўналишда давлат дастурлари асосида улкан ишлар амалга оширилган. Фикримизнинг исботи учун мустақиллик йилларида республикамиз аҳолисининг ўртача умри 68 ёшдан 76 ёшга узайганлигини айтиб ўтиш жоиз. Жамиятнинг ривожланиши ва аҳолининг саломатлигини сақлашда оналар ва болаларнинг тўғри овқатланишини илмий асосда ташкил этиш ҳам долзарб масала ҳисобланади.Фарзандларни ўқитишдан олдин унинг миясини оила ва шифокорлар билим қабул қилишга тайёрлаши керак. Боланинг мияси билим олишга қобилиятли бўлиб шаклланиши  учун ҳомиладор она витамин ва микроэлементларга бой озиқ-овқатлар билан овқатланиши лозим. Фарзандларни тўғри ва рационал овқатлантириш ҳам уларни соғлом ва билимли бўлиб етишишининг муҳим омилларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан қабул қилинган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси»да аёллар ҳамда қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида “Соғлом она – соғлом бола” шиори остида анъанавий минтақавий тадбирларни ўтказиш режалаштирилган. Республикада оилалар фаровонлигини таъминлаш, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини янада мустаҳкамлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда жамоат ташкилотларининг ижтимоий ҳамкорлигини кенг йўлга қўйишни амалга ошириш таъкидланган.

БМТнинг маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 30% зиёди энг асосий микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги туфайли ва 160 миллиондан ортиқ болаинтеллектуал ривожланишга доир камчиликлардан азият чекмоқда. Демак, ўқувчиларни ўқитишдан олдин соғликни сақлаш, таълим тизими ва оила деярли ҳар кун уларни хотирасини, ўйлаш тезлигини ва мантиқини яхшилаш усулларини ҳар бир ўқувчига ва талабага индивидуал, организмига мос илмий асосда ишлаб чиқиб, қўллаши зарур.

Шунда таълимда, тадбиркорликда ва жамиятни барча соҳаларида самарадорлик ошади, юксак натижаларга эришилади.Болани ўқитишдан олдин унинг миясини оила ва шифокорларбилим қабул қилишга тайёрлаши керак. Боланинг мияси билим олишга қобилиятли бўлиб шаклланиши  учун ҳомиладор она витамин ва микроэлементларга бой озиқ-овқатлар билан овқатланиши лозим.

Ҳар бир бола учун унинг миясига етишмаган озуқа диетаси режасини тузиш,яъни овқат, сув, ҳаво ва жисмоний тарбия комплекс терапиясини ишлаб чиқиш, ҳорижий тиллар, мусиқа ва шахматга ўргата бошлаш билан билимли ва зиёли болаларни тарбиялаб етиштириш мумкин.Дунёда фарзандларимизни тарбиялашимиздан асосий мақсадимиз улар бизга нисбатан  20-30% ақлли, соғлом ва чиройли бўлишини истаймиз.
Интеллектуал салоҳиятли соғлом болани  тарбиялашда 70% оилага ва шифокорга боғлиқ экан, 30-35 %  ирсиятига боғлиқ бўлиб, ота-оналарнинг интеллектуал салоҳиятига ҳамда 30-35 % ҳар кунги тўғри овқатланиш тартибига боғлиқ(Суқрот). Бунда  интеллектуал салоҳиятни ўстирадиган овқатлардан  сув, йод, балиқ мойи, витамин  ва минералларни ўз вақтида ва меъёрида истеъмол қилиш зарур.

Боланинг янги билимларни яхши ўзлаштириши  ва инновация яратишга ҳамда ақлий фаолиятини тўлиқ сафарбар этишининг  30-35 %и ўқитувчи устозларнинг маҳоратига боғлиқ.Бола дунёга келган кундан бошлаб уни тўғри озиқлантириш чора-тадбирларини кўриш келажакда жамиятга билимли, ақлли, интелектуал мулк эгаси бўлган шахсни тарбиялаб етказишга хизмат қилади.

Тўғри овқатланишнинг асосий кўрсаткичларидан бири бўлажак оналарни ва фарзандларни витамин ва микроэлементларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари билан озиқлантириш ҳисобланади.Инсон организми учун микроэлементларнинг асосий манбаи инсон истеъмол қиладиган ўсимлик маҳсулотлари ҳисобланади. Ҳозирги замон фанининг исботлашича, ҳар қандай ўсимлик таркибида 20 га яқин микроэлементлар мавжуд. Инсон организми учун керак бўладиган микроэлементлар ва витаминлар манбаи ош кўклар, ҳўл мева, қуруқ мевалар ва сабзавотлар ҳисобланади. Кунлик озиқланиш миқдорининг 60-65 % ини мева ва сабзавотлар ташкил этса микроэлементлар ва витаминларга бўлган эҳтиёжни қондириш мумкин.

Организмни микроэлементлар ва витаминлар билан таъминлашнинг энг оддий йўли мавсумга қараб мева ва сабзавотларни меъёрида истеъмол қилиб боришдир. Эрта баҳорда ош-кўкатларни янгилигича истеъмол қилиш тавсия этилади. Умуман, кўкатлар йил давомида дастурхонимизда бўлса жуда ҳам фойдали ҳисобланади. Май ойидан бошлаб қулупнай, гилос, бодринг, ёзда помидор, петрушка, шивит, олма, нок, гилос, ўрик, олча маҳсулотларини пишиш муддати бўйича ҳар куни янгилигича истеъмол этиб бориш тавсия этилади.

Куз келиши билан турли туман илдизмевалар, кўкатлар, полиз маҳсулотлари ва узумни истеъмол қилиб бориш ўта фойдали ҳисобланади. Ҳозирги вақтда қишда ҳам ош-кўкатлар етарли, илдизмевалилар яхши сақланган бўлади, қуруқ мевалар, ёнғоқ, табиий тоза асал энг яхши истеъмолбоп маҳсулотлардан ҳисобланади. Мева ва сабзавотларнинг қайси туридан янгилигича хомлай фойдаланиш мумкин бўлса, албатта табиий ҳолатда пиширмасдан истеъмол қилиш тавсия этилади.

Истеъмол учун нон маҳсулотлари орасида жавдар нони ва патир тавсия этилади. Сабаби, патирнинг таркибида хамиртуруш йўқлиги организм учун жуда фойдали ҳисобланади.Ҳар куни ўртача 400 грамм сабзавот ва 200 грамм ҳўл мева истеъмол қилиш тавсия этилади. Ҳўл мевалар иссиқ овқатдан  4 соат олдин ёки кейин истеъмол қилинади.Ҳар куни қатиқ, сузма, творог истеъмол қилинса фойдали ҳисобланади. Эрталаб 100 грамм творогни 20 грамм тоза табиий асалга аралаштириб тановул  қилинсаорганизмга ҳам фойдали ва ҳам калорияли ҳисобланади. Калбаса, сосиска, паштет ва бошқа консерва маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳомиладор аёллар ва ёш болалар учун мутлақо тавсия этилмайди. Овқатга фақат ўсимлик ёғи ишлатиш тавсия этилади. Ҳайвон ёғларини истеъмол қилиш ва овқатга ишлатиш тавсия этилмайди.

Овқатга солинадиган туз миқдорини кескин чеклаш, салатларга сирка кислотаси ва туз мутлақо ишлатилмаслиги лозим.Узоқ умр кўраётган кишилардан саломатлигининг асосий сири нимада деб сўралганда кўпинча тўғри овқатланишда деган жавобни эшитамиз. Абу Али ибн Сино соғлом ва узоқ умр кўриш хусусида ўз вақтида тўғри овқатланиш, феъл-атворнинг юмшоқ ва вазмин бўлиши, озода юриш ва танани ортиқча нарсалардан тозалаб туришга амал қилиш, қадду-қоматни тўғри тутиш, бурун орқали нафас олиш, кийимнинг танага мослиги, жисмоний ҳамда руҳий ҳаракатларнинг бир-бирига уйғунлиги, тўйиб ухлаш ва ўзини тетик тутишга адоҳида эътибор беришни уқтирган эди.

Инсон овқатланиб бўлганда озроқ очлик ҳисси билан чекланмоғи лозим. Инсон узоқ умр кўришни, касалликка чалинмасликни, ҳамиша яхши кайфиятда юришни истаса ўта тўйиб овқатланмаслиги керак. Соғлом турмуш тарзининг асосий қоидалари кўпроқ ҳаракат қилиш, очиқ ҳавода мунтазам сайр қилиш, телевизор ёнида камроқ ўтириш, вақтида, меъёрида ухлаш лозим бўлади. Энг муҳими бўлажак оналар, фарзанд тарбияси билан машғул аёллар, болалар ва бутун инсониятнинг соғлиги жамиятимиз ва давлатимиз бойлиги ҳисобланади.

Шундай қилиб, ҳомиладор аёллар ва фарзанд тарбияси билан банд бўлган оналаримизнинг овқатланиш режимини тўғри ташкил этиш орқали соғлом ва интеллектуал қобилиятли авлодни тарбиялашдек муҳим вазифани бажариш ҳаммамизнинг муқаддас бурчимиздир.

СамДУ доценти Маджидова Танзила Рахимовна