Албатта, тинч, осойишта юртга мана шундай байрамлар ярашади. Юрт равнақи, Ватан тараққиёти, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш учун хизмат қилиш эса ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз ва мажбуриятимиздир. 

Бу йил халқимиз Ватанимиз Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остидаги бош ғоя билан кутиб олиняпти. Ўзбекистон аталмиш шу буюк Ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи бу эзгу сўз ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.

Шундай экан, мамлакатимиз аҳлини Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами билан чин қалбимиздан табриклар эканмиз, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.

Ватанимизни, халқимизни Яратганнинг ўзи ёмон кўзлардан асраб, барча эзгу ишларимизда ўзи қўлласин ва мададкор бўлсин! –деб, 

“iqtidor.uz” веб-сайти жамоаси