Тўлалик ёшни ҳам катта қилиб кўрсатади. (Кўп учрайдиган гаплар)

Энгяхшисамаралидавоусуликалориясичеклантирилгановқатрациониниқўллашданиборатдир. Истеъмолқилинадигановқаткалорияси, яъниқуввати, энергетикқимматианчапаст (1800-2000 ккал) бўлишилозим. Шундагина организмдаги ёғлар парчаланиб, ортиқча оғирлик йўқола бошлайди. Таомнинг тар-кибида углеводлар кам бўлиб, оқсил ва витаминлар кўп бўлиши учун, овқатни доимий равишда ўсимлик ёғида пиширган маъқулдир. Ҳар купи овқат олдидан кўп миқдорда тайёрланган аччиқ-чучук, ҳар хил салатлар ейилса мақсадга мувофиқ бўлади, ошқозон тўлиб қорин очлиги йўқолади. Шу ҳолат доимий равишда бажарилса овқат, яъни ейиладиган таомнинг ярми истеъмол қилинишига сабаб бўлади.
Ҳафтада 2 марта озиш кунларини уюштириш лозим. Ушбу кунларда олма, қовоқ, бодринг, сабзини хомлигича ейиш керак. Масалан: 1,5 кг кўк, аччиқ олмани (ширин сортлари тўғри келмайди), купига беш қисмга бўлиб, фақат шу маҳсулотни истеъ­мол қилиш лозим. Биринчи кунлари ўрганмаган беморларга қийин бўлади, овқат егиси келади, баъзи ҳолларда билмасдан овқат еб қўяди. Лекин 3-4 марта бундай озиш кунларини қўллаганингиздан сўнг бемор тажрибага ега бўлиб бемалол уни қўллайди.
Эрталабки бадантарбия, физкултура ва жисмоний меҳнатнинг бирор ёқадиган тури билан бемор доимий равишда шуғулланиб туриши мақсадга мувофиқ. Узоқ вақт пиёда юриш ҳам жисмоний ҳаракатга киради.
Озиш учун парҳез қилаётганлар тез-тез эндокринолог шифокор билан маслаҳатлашиб туришлари лозим. Барча тавсия қилган, иштаҳани бўғадиган таблеткаларни ўз вақтида қабул қилиш даволаш гаровидир.
Парҳезда енгил сингадиган углеводлар (кондитер маҳсулотлари, қанд, ҳар хил мурабболар) бўлиши лозим. Ёғ босган одамлар овқатида углеводлар кам, оқсиллар, вита­минлар кўп, ёғлар озроқ миқдорда бўлиши керак. Углеводларни 100-150 граммдан ортиқ емаган маъқул. Енгил сингадиган углеводлар, яъни қанд ёғнинг ёғ тўқимасида синтезланишига ёрдам бериб, инсулинни активлаштиради, бу еса уларни полисахаридларга — қийин сингадиган углеводларга айлантиради. Бизнинг республикамизда ноз-неъматлар сероб бўлганидан қишин-ёзин парҳезда сабзавотлар — хом ўсимлик маҳсулотлари бўлишига имкон беради, сабзавотлар таркибида қийин сингадиган углеводлар ва зарур минерал моддалар бўлади.
4.Ҳозирда мутахассислар семизликка қарши курашишнинг иккита самарали йўлидан кўпроқ фойдаланишни тавсия етишмоқда. Булардан бири овқатнинг калориялилигини камайтириш бўлса, иккинчиси жисмоний нагрузкани камайтирган ҳолда энергия сарф бўлишини оширишдир. Кундуз куни ейиладиган овқатнинг энергетик қимматини аста-секин камайтира бориш учун углеводлар миқдорини камайтириш керак. Одамнинг нормал вазнининг ҳатто 10
 % дан ортиши ортиқча юк борлигидан далолат берувчи хавфли аломат бўлиб, у ёғ босишнинг биринчи даражаси ҳисобланади.
Тавсия етиладиган калорияси кам парҳез ортиқча тошнинг тез вақт ичида йўқолишига имкон бериши, бемор аҳволини яхшилаши учун қулай бўлиши зарур, чунки ёғ босиши узоққа чўзиладиган касаллик ҳисобланади. Парҳез таом ёғ босган беморларга узоқ муддатга буюрилади, шу сабабли пар­ҳез буюришда беморнинг ўзига хос ҳаёт шароитларини ва урф-одатларини, ўзи ўрганган овқатларни ҳисобга олиш керак.
Биз семиз одамларда "бақалоқлар шўрваси" деб аталган таомни ҳафтада 2 марта истеъмол қилдирганимизда бемор 1,5-2 кг вазнини йўқотганига гувоҳ бўлдик. Сиз ҳам шу шўрвани 1-2 ой еринмасдан, иродани бир жойга тўплаб қўлласангиз, ютуқли натижаларга еришасиз. Мана унинг рецепти: 8 дона ўрта пиёз, 5 дона кичкина помидор, 2 та ўрта болғар гармдориси, 1 кг карам, 1 боғ укроп, 1 боғ селдер майдалаб кастрюлкага солинади ва унинг устига 2 литр совуқ сув қуйилади. Газ оловида қайнатамиз, меъёрида туз соламиз. Сув қайнаб чиққандан кейин 40-50 дақиқа қайна­тамиз ва бир кунга ҳамма шўрвани учга тенг бўлиб истеъмол қиламиз. СҲўрвани қора нон билан ейиш лозим. Ушбу шўрвани уч кунда, 1 ҳафтада 2 мартадан ичилади.
Шўрвани истеъмол
этгач, ўша куни бошқа нарса ейилмайди, шўрва қоринни тўқ тутади ва енгил ҳазм бўлади. Натижа узоқ куттирмайди — 1 ойда 4-6 кг.ни йўқотишингиз турган ган, бу тажрибада тасдиқланган.
Агар сиз соғлиқнинг гарови бўлган жисмоний тарбия машқларини тарк етманг.юқоридаги маслаҳатларимизга тўла риоя қилсангиз, қоматингиз ҳамиша хушбичим, кайфиятингиз аъло, қадамларингиз енгил, соғлиғингиз мустаҳкам бўлади. Семириб кетмай десангиз, муттасил ҳаракатда бўлинг, оз-оздан ва тез-тез овқатланинг,соглиқнинг гарови булган жисмоний тарбия машқларини тарк этманг.