ЎзбекистонРеспубликасиДавлатсолиққўмитасисолиқларвабошқамажбурийтўловларставкаларидагиўзгаришлар, шунингдек, солиқсолишнингайриммасалаларитўғрисида маълум қилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-416-сонли, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-417-сонли ва Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-418-сонли қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2699-сонли қарори билан солиқ қонунчилигига ва 2017 йил солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

А. ЎзбекистонРеспубликасининг 2016 йил 26 декабрдаги «ЎзбекистонРеспубликасинингайримқонунҳужжатларигаўзгартишвақўшимчаларкиритиштўғрисида»гиЎРҚ-416-сонлиҚонунибиланЎзбекистонРеспубликасиСолиқкодексигакиритилганўзгартиришвақўшимчалар.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-416-сонли Қонуни билан Солиқ кодексининг 7 тамоддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Жумладан,

 

1. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Меҳнат вазирлигига ўзгартирилганлигидан келиб чиқиб, Солиқкодексининг 147-моддаси 15-бандига, 159-моддаси 1-бандига, 329-моддаси 24-бандига, 331-моддаси 12-бандигава 355-моддасииккинчиқисми 1-бандига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

2. Солиқ кодексининг 208-моддаси 13-бандига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган тиббий хизматлар (косметология хизматлари бундан мустасно) ва ветеринария хизматлари, дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган шундай воситалар ва буюмлар аниқлаштирилди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлаштирилди.

 

3. Солиқ кодексининг 211-моддаси 6-бандига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринарияга мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқариш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хом ашёлар аниқлаштирилди.

 

Б. ЎзбекистонРеспубликасининг 2016 йил 27 декабрдаги «Солиқвабюджетсиёсатининг 2017 йилгамўлжалланганасосиййўналишлариқабулқилинганлигимуносабатибиланЎзбекистонРеспубликасинингайримқонунҳужжатларигаўзгартишвақўшимчаларкиритиштўғрисида»гиЎРҚ-417-сонлиҚонунигамувофиқ, ЎзбекистонРеспубликасиСолиқкодексигакиритилганўзгартиришвақўшимчалар.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-417-сонли Қонуни билан Солиқ кодексининг 38 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Жумладан,

 

1. Солиқ кодексининг 22-моддасига киритилган ўзгартириш дивиденд тушунчасини аниқлаштиришни ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига мувофиқлаштиришни назарда тутади.

 

2. Солиқ кодексининг 30-моддасига киритилган қўшимча солиқ тўловчига мақсадли имтиёзларни қўллаш ҳисобига бўшаган маблағларни имтиёз даври тугагандан кейинги бир йил давомида имтиёзлар берилаётган чоғда белгиланган мақсадлар учун фойдаланиш ҳуқуқини беради, шунингдек фойдаланилмаган маблағлар қолдиғини республика бюджетига ўтказиш муддатини белгилайди.

 

3. Солиқ кодексининг 59 ва 61-моддаларига киритилган ўзгартиришларга асосан, солиқ қарзи тўлов муддати ўтган пайтдан бир йил мобайнида ундирилмаган бўлса, солиқ қарзини ундирувни мол-мулкга қаратиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлган ҳолларда ҳам мажбурий ундириш чоралари қўлланилишини назарда тутади.

 

4. Солиқ кодексининг 63-моддасига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, солиқ қарзи суммасини ўтказиш тўғрисидаги инкассо топшириқномаларини тақдим этишнинг ягона муддатини белгилайди, бунда юридик шахслар каби якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам тўлов муддати тугаганидан кейин уч иш куни қилиб белгиланди.

 

5. Қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланганлик борасидаги ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкция бекор қилиниб, маъмурий жавобгарликка ўтказилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 104-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

6. Солиқ кодексининг 126-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, нотижорат ташкилотлари учун фойда солиғини тўлаш бўйича мажбуриятлари юзага келадиган даромадлар турлари аниқлаштирилмоқда. Шунингдек, нотижорат ташкилотлари учун тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайдиган даромадлар таркиби аниқлаштирилмоқда.

 

Худди шундай тегишли ўзгартиришлар Солиқ кодексининг 197, 257, 265, 279 ва 295-моддаларига ҳам киритилди.

 

7. Солиқ кодексининг 126-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, Солиқ кодексининг 132-моддасинингучинчиқисми чиқариб ташланди.

 

8. Солиқ кодексининг 135-моддасига киритилган ўзгартириш аниқлаштирувчи тусга эга бўлиб, заём берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём ва молиявий ёрдам олинганда, шунингдек Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан паст ставкада фоизли даромад тўланганда даромадни аниқлаш тартибини белгилайди.

 

9. Солиқ кодексининг 155-моддасига киритилган ўзгартиришлар солиқ агентига Ўзбекистон Республикаси норезидентининг барча даромадлари бўйича тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмаган ёки пасайтирилган ставкаси қўлланилган ҳолда халқаро шартномалар нормаларини мустақил равишда қўллаш ҳуқуқини беради.

 

10. Солиқ кодексининг 178-моддаси 13-бандигава 179-моддаси 7-бандига киритилган ўзгартиришларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бериладиган совғалар ҳам жисмоний шахснинг бошқа даромадлар сифатида тан олиниши, шу билан бир вақтда уларни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилиши белгиланди.

 

11. Солиқ кодекси 179-моддасига киритилган ўзгартириш аниқлаштирувчи тусга эга бўлиб, солиқ солиш объектига реализация қилишдан эмас, балки мол-мулкни сотишдан олган даромадлар кириши белгиланди, чунки, реализация қилиш ҳар доим ҳам пул эквивалентини олинганлигини англатмайди.

 

12. Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-бандига киритилган ўзгартиришга асосан, Солиқ кодексининг 181-моддаси биринчи қисми олтинчи хатбошисига ўзгартириш киритилди.

 

Шунингдек, Солиқ кодексининг 181-моддасинингиккинчиқисми, яъни меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган аёлларнинг даромадларидан олиш даражаси 20 фоиздан ошмаслигини белгиловчи нормани чиқариб ташланишини назарда тутади. Бунинг асосий сабаби, ҳозирги вақтда солиқнинг энг юқори ставкаси 23 фоизни ташкил этади, бундай шароитда солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун олиш даражаси 20 фоиздан ошмайди.

 

13. Солиқ кодексининг 192-моддасига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, олдин тақдим этилган декларацияда давлат солиқ хизмати органи томонидан нотўғри маълумотлар аниқланганда тўғриланган декларация тақдим этиш тартиби белгиланди.

 

14. Солиқ кодексининг 254-моддасига киритилган ўзгартишларга асосан:

 

жаҳон бозорида нархи мавжуд бўлмаган фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширадиган ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқ солиш базасини аниқлаш тартиби белгиланди. Бунда, ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган тартибда келишилган тегишли конни саноат йўсинида ўзлаштириш бўйича техник-иқтисодий асосларда назарда тутилган кавлаб олишнинг ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиқиб, уни 20 фоизга ошириш йўли билан солиқ солиш базаси аниқланади;

 

тижоратбоп топилма бонуси ҳисоб-китоби ва уни тўлаш муддатлари аниқлаштирилди, яъни ушбу муддатлар фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш муддати билан эмас, балки ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олинган санасидан келиб чиқиб аниқланади. Бунда, қазиб олиш ҳуқуқи лицензияни олиш пайтидан бошлаб пайдо бўлади, тегишинча ҳисоб-китоб ва тўлаш қазиб олиш учун лицензия олинган санадан бошлаб амалга оширилади.

 

15. Солиқ кодексининг 263, 271, 285-моддаларига киритилган қўшимчаларга асосан, йил мобайнида ягона солиқ тўловига ўтаётган умумбелгиланган солиқ тўловчилар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатларини назарда тутади. Ушбу ҳолат шу билан белгиланганки, ҳисобот йили давомида ягона солиқ тўловини тўлашга ўтаётган солиқ тўловчиларда ягона солиқ тўловига ўтиш муносабати билан тўлаш мажбурияти тугайдиган солиқлар бўйича мажбуриятлар қайта ҳисобланиши лозим.

 

16. Солиқ кодексининг 291-моддасига асосан, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари учун ёхуд уйлар, дала ҳовли иморатлари, якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар, жойлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар эгаллаган ер участкалари учун жисмоний шахслардан ер солиғи юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади ҳамда Солиқ кодексининг 290-моддасида кўрсатилган имтиёзлар уларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Шунинг сабабли, Солиқ кодексининг 290-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, Солиқ кодексининг 282-моддаси иккинчи қисмида юридик шахслар учун белгиланган имтиёзларнинг жисмоний шахсларга татбиқ этилиши бўйича норма чиқариб ташланди.

 

17. Солиқ кодексининг 296, 313, 317 ва 325-2-моддаларига киритилган қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни 14-моддасига мувофиқлаштириш мақсадида Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган даромадни (фойдани) солиқ солишдан озод этиш бўйича имтиёзни аниқлаштириш мақсадида киритилди.

 

18. Солиқ кодексининг 300-моддасига киритилган қўшимчага асосан, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар суммасини камайтириб кўрсатувчи солиқ тўловчиларга жавобгарлик чоралари белгиланди. Бунда жорий тўловлар суммаси билан ҳисобот даври учун бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ 10 фоиздан кўпроқни ташкил этган ҳолларда давлат солиқ хизмати органлари томонидан пеня ҳисобланади. Жорий тўловларни тўлашни назарда тутувчи барча солиқлар бўйича худди шундай норма белгиланган.

 

19. Солиқ кодексининг 329-моддаси 23-банди ва 330-моддаси 12-бандига киритилган ўзгартиришларга асосан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси таркибий тузилмалари умумий юрисдикция судларига ва хўжалик судларига фуқаролардан пенсия ва нафақалардан ортиқча (ноқонуний) тўланган суммаларни ундириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган маблағларни ташкилотлардан ундириш билан боғлиқ даъво аризалари бўйича давлат божидан озод қилинди.

 

20. Солиқ кодексининг 347-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарганда товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим бўйича аниқлаштирилган ҳисоб-китобни тақдим этиш нормаси чиқариб ташланди. Ушбу ўзгартиришга асосан йиғим миқдори йил бошига белгиланган энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб аниқланади ва энг кам иш ҳақи миқдори йил давомида ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди. Худди шундай норма жисмоний шахсларни даромадига солиқ солиш шкаласини ва қатъий белгиланган солиқ суммасини аниқлашда назарда тутилган.

 

21. Солиқ кодексининг 349-моддасига киритилган ўзгартишга мувофиқ, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибидаги солиқ тўловчиларга молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари жалб қилинган ҳолда танлов савдолари асосида объэктлар қурилиши бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш юзасидан мажбурият киритилди.

 

22. Юридик шахсларни микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кириши учун ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашдаги ноаниқликларни бартараф этиш мақсадида Солиқ кодексининг 350-моддаси учинчи қисми учинчи хатбошисига ўзгартириш киритилди.

 

23. Солиқ кодексининг 351-моддасига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, ўтган йилнинг якунлари бўйича ягона солиқ тўловини тўлаш учун белгиланган мезонларга мос келадиган умумбелгиланган солиқ тўловчилари учун ягона солиқ тўловига ўтиш тўғрисида хабарномани ягона солиқ тўловига ўтишни мўлжалланган йилнинг жорий ҳисобот даври биринчи ойининг 10-санасигача кечиктирмай тақдим этиши белгиланди.

 

24. Солиқ кодексининг 352-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, авваллари савдо ёки умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини хабарнома бермаган ҳолда тўлашни давом эттириш имконини беради.

 

25. Барча солиқ турлари бўйича солиқ солинадиган базаларни бирхиллаштириш мақсадида Солиқ кодексининг 355-моддаси иккинчи қисми 1-банди тўққизинчи хатбошисига ўзгартириш киритилди.

 

26. Солиқ кодексининг 375-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтилган пайтдан бошлаб ўн икки ой ичида фаолиятни уч ва ундан кўп ойга тўхтатган тақдирда, қатъий белгиланган солиқни фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўлаши белгиланди.

 

 

В. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-418-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар.

 

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-418-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 6 та моддасига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4848-сонли Фармонидан келиб чиқиб, қонунчиликни мувофиқлаштириш мақсадида:

 

1. Солиқ кодексининг 86-моддасидан муқобил текширув тури чиқариб ташланди ҳамда қуйидаги таҳрирда баён этилди:

 

«Солиқ текширувлари қуйидаги турларга бўлинади:

 

режали солиқ текшируви;

 

режадан ташқари солиқ текшируви.

 

Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текшируви (тафтиши) — текширувларни амалга оширишнинг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режаси асосида ўтказиладиган текширувдир.

 

Режадан ташқари солиқ текшируви — юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг солиқ текшируви (тафтиши), шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган қарорига кўра ўтказиладиган қисқа муддатли текширувдир»;

 

2. Солиқ кодексининг 88-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, бозорларнинг, савдо комплексларининг ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлиқ тушишига ва топширилиши ҳисобга олинишига, фискал хотирали назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилишига, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишига тааллуқли қисқа муддатли текширувлар ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

 

назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги текшириладиган объэктнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари, текширув ўтказиш муддатлари ва уни асословчи сабаблар кўрсатилган қарори;

 

давлат солиқ хизмати органининг қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмаси бошлиғининг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг қарори асосида чиқарилган, текширув ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилган ҳолдаги буйруғи.

 

Шунингдек, муқобил текширув ўтказиш учун асосларни белгиловчи Солиқ кодексининг 88-моддаси тўртинчи қисми Солиқ кодексининг 86-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан чиқариб ташланди.

 

3. Солиқ кодексининг 90-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди:

 

«Ушбу моддада кўрсатилган тадбиркорлик субъэктларининг молия-хўжалик фаолияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар молия йили мобайнида мунтазам равишда тўланмаган тақдирда, режали текширувлардан ўтказилиши мумкин».

 

4. Солиқ кодексининг 91-моддасидан муқобил текширишларни ўтказиш шартларини белгилайдиган тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари чиқариб ташланди, шунингдек Солиқ кодексининг 86-моддасига киритилган ўзгартиришга асосан, Солиқ кодексининг 92-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

5. Солиқ кодексининг 109-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилди:

 

«Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъэкти қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда йўл қўйилган қоидабузарликларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган, шу жумладан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаган тақдирда, унга нисбатан жарималар ҳамда молиявий санкциялар (пенядан ташқари) қўлланилиши мумкин эмас».

 

 

Г. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2699-сонли қарори билан Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар.

 

I. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича

 

1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 8-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

 

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг базавий ставкаси 2016 даражасида – 7,5 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

Тижорат банклари учун солиқ ставкаси ҳам 2016 йил даражасида – 15 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

Мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) учун рентабеллик даражасидан келиб чиқиб фойда солиғи ставкалари 2016 йил даражасида сақланиб қолинди:

 

рентабеллик даражаси 20 фоизгача - 7,5 фоиз миқдорида;

 

рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлган фойда суммасига - 50 фоиз миқдорида.

 

Рентабеллик фойда солиғини тўлагунга қадар фойда суммасининг сотилган маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига нисбати сифатида аниқланади. Мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) учун фойда солиғининг ҳисобланиши ва тўланиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

 

Бунда, экспорт улуши бўйича пасайтириладиган ставкалар рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлган фойда суммаси бўйича қўлланиладиган 50 фоизлик ставкага нисбатан қўлланилмайди.

 

2. Экспорт қилувчи корхоналар учун фойда солиғи бўйича 2016 йилда амал қилган, реализациянинг умумий ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматларнинг, (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютадаги экспорти улушига боғлиқ ҳолда солиқ солишнинг регрессив шкаласи сақланиб қолинди, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган хом ашё маҳсулотлари мустасно.

 

Экспорт улуши:

 

– реализациянинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача бўлганда, белгиланган ставка 30 фоизга пасайтирилади;

 

– реализациянинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан кўп бўлганда, белгиланган ставка 50 фоизга пасайтирилади.

 

3. Аукционлар ўтказишдан, концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишга литсензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар учун фойда солиғи ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 2016 йил даражасида 35 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

4. Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга солиқ ставкаси 10 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

II. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 2016 йил даражасида сақланиб қолинди.

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 9-иловасига мувофиқ қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:

 

Солиқ солинадиган даромад         

Солиқ ставкаси

 

энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда        

даромад суммасининг 0 фоизи

 

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан (+1 сўм) беш бараваригача миқдорда        

даромад суммасининг 7,5 фоизи

 

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан (+ 1 сўм) ўн бараваригача миқдорда         

беш баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг беш бараваридан ошадиган сумманинг 17 фоизи

 

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан (+ 1 сўм) ва ундан юқори миқдорда  

ўн баравар миқдордан солиқ + энг кам иш ҳақи миқдорининг ўн бараваридан ошадиган сумманинг 23 фоизи

 

 

Бунда, солиқ солинадиган даромадлар гуруҳлари бўйича солиқ солиш шкаласи йил бошига – 2017 йил 1 январга белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (149 775 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва йил давомида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда ҳам қайта кўриб чиқилмайди.

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ҳисоблаб чиқариш мақсадида, энг кам иш ҳақи миқдори йил бошидан ортиб борувчи якун билан ҳисобга олинади (йил бошидан бошлаб тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун энг кам иш ҳақининг жами суммаси).

 

Белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадларидан «0» ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни (энг кам иш ҳақини) чегирган ҳолда 1 фоиз миқдорида ҳисоблаб чиқариладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади.

 

Қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам ставка бўйича солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг алоҳида даромад турларини солиққа тортиш мақсадида энг кам ставка 7,5 фоиз миқдорида қўлланилади.

 

 

III. Ягона солиқ тўлови бўйича

 

1. Ягона солиқ тўловининг ставкалари микрофирмалар ва кичик корхоналар учун (савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 10-1-иловасига мувофиқ, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, шу жумладан, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун 10-2-иловасига мувофиқ ҳамда айрим тоифадаги корхоналар учун 10-3-иловасига мувофиқ тасдиқланди.

 

2017 йил учун иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 5 фоиз миқдорида белгиланди, бундан 10-1-илованинг 2-7-бандларида назарда тутилганлар мустасно.

 

2. Божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар (божхона брокерлари) учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2016 йил даражасида 5 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

3. Экспорт қилувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови бўйича 2016 йилда амал қилган, реализациянинг умумий ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматларнинг, (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютадаги экспорти улушига боғлиқ ҳолда солиқ солишнинг регрессив шкаласи сақланиб қолинди, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармони билан тасдиқланган рўйхатдаги хом ашё товарлари мустасно. Экспорт улуши:

 

– реализациянинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача бўлганда, белгиланган ставка 30 фоизга пасайтирилади;

 

– реализациянинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан кўп бўлганда, белгиланган ставка 50 фоизга пасайтирилади.

 

Ушбу норма асосий фаолият туридан қатъий назар, ушбу илованинг 8-бандида белгиланган шартларни бажарган барча ягона солиқ тўловчиларига татбиқ этилади.

 

4. Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган, юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар, шунингдек ломбардлар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2016 йил даражасида солиқ солинадиган базага нисбатан 30 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

5. Қуйидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун:

 

тайёрлов ташкилотлари, брокерлик идоралари (қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар бундан мустасно) ҳисобланадиган, шунингдек воситачилик, топшириқ шартномаси ва воситачилик хизматларини кўрсатишга доир бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 33 фоиз миқдорида;

 

қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 13 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

Бунда, ушбу бандда кўрсатилган микрофирма ва кичик корхоналар учун солиқ солинадиган база ҳақ суммаси (ялпи даромад) кўринишида аниқланади.

 

6. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини реализация қилиш учун турғун савдо шохобчаларини ижарага беришга ихтисослашган (ижарага беришдан олинадиган даромад 60 фоиздан юқори бўлган) юридик шахслар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2016 йил даражасида солиқ солинадиган базага нисбатан 30 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

7. Умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 10 фоиз, умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларига хизмат кўрсатувчи ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари учун эса – солиқ солинадиган базага нисбатан 8 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

8. Қуйидаги жойларда жойлашган чакана савдо корхоналари учун (бундан улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналар ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар, дорихоналар мустасно):

 

аҳоли сони 100 минг ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда – ягона солиқ тўлови ставкаси 4 фоиз миқдорида;

 

бошқа аҳоли пунктларида – ягона солиқ тўлови ставкаси 2 фоиз миқдорида;

 

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда – ягона солиқ тўлови ставкаси 1 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

9. Фаолиятни юритиш жойидан қатъи назар бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ, шунингдек алкоголли ва тамаки маҳсулотларини реализация қилувчи чакана савдо корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 2016 йил даражасида товар оборотига нисбатан 4 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

10. Улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи корхоналар учун (бундан дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар, дорихоналар мустасно) ягона солиқ тўлови ставкаси 2016 йил даражасида 5 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

11. Дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар, дорихоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси жойлашган жойига қараб қуйидагича белгиланди:

 

аҳолиси сони 100 минг ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда – 3 фоиз миқдорида;

 

бошқа аҳоли пунктларида – 2 фоиз миқдорида;

 

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда – 1 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

12. Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли туманлари таркибига киритиш «Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага (Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 11 ноябрда 1868-рақам билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ амалга оширилади.

 

13. Чакана савдо корхоналари мустақил юридик шахс ҳисобланмайдиган ва турли аҳоли пунктларида жойлашган, улар бўйича ягона солиқ тўловининг турли ставкалари белгиланган бир нечта савдо шохобчаларига эга бўлса, улар томонидан ҳар бир савдо шохобчаси бўйича товар айланмасининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш ҳамда мазкур аҳоли пунктлари учун белгиланган ставкалар бўйича ягона солиқ тўловини тўлаш тартиби сақланиб қолинди.

 

14. Ягона солиқ тўлови тўловчилари учун (чакана савдо корхоналари бундан мустасно) ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблашда ягона база этиб, улар эгаллаб турган ер участкаси майдонидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер солиғининг уч карра миқдоридаги суммани белгилаш тартиби сақланиб қолинди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

 

Шунингдек, чакана савдо корхоналари учун айнан шу турдаги фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблаш тартиби сақланиб қолинди.

 

15. Лотереялар ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар (мазкур фаолият тури доирасида) учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 33 фоиз миқдорида сақланиб қолинди.

 

 

IV. Қатъий белгиланган солиқ бўйича

 

1. Юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкалари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорининг 11 ва 12-иловаларига мувофиқ тасдиқланди.

 

2. Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси (бозорлар балансидагилардан ташқари):

 

Тошкент шаҳрида – 1 кв.метр учун ойига ЭКИҲнинг 0,1 баравари миқдорида;

 

Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 1 кв.метр учун ойига ЭКИҲнинг 0,06 баравари миқдорида;

 

бошқа аҳоли пунктларида – 1 кв.метр учун ойига ЭКИҲнинг 0,04 баравари миқдорида сақланиб қолинди.

 

2017 йил 1 январдан бошлаб, бозорлар балансидаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш хизматларини кўрсатиш фаолияти учун қатъий белгилан