Мазкур қўлланма Интернетда ишлашни ўрганмоқчи бўлган тадбиркорларга мўлжалланган бўлиб, унда қуйидаги маълумотлар батафсил ёритилган: тадбиркорлар учун Интернет имкониятлари, Интернет тизими тузилиши ва таркиби, Интернетда ишлаш ва электрон почтадан фойдаланиш тартиблари, Интернетда тез мулоқот қилиш технологиялари, веб саҳифаларни яратиш мақсадлари ва имкониятлари, Интернетнинг тадбиркорлар учун имкониятлари бўйича тавсиялар, Интернетда вируслардан ҳимояланиш тартиби, шунингдек луғат ва адабиётлар ва ҳамда фойдали веб саҳифалар келтирилган. Ушбу қўлланма фойдаланувчиларга тез вақт ичида Интернетдан фойдаланиш кўникмаларини эгаллаб олишга, унинг имкониятларидан кундалик фаолиятда унумли фойдаланиш йўлларини ўрганишига ёрдам беради.