Ҳар бир ўйин бирор фойдали мақсадга йўналтирилади. Бола ўйин давомида ҳар қандай ҳолат ёхуд вазиятда ҳам мақсадга эришишга ҳаракат қилади. Бу ўйинчининг ички руҳий эҳтиёжи даражасида ўсиб боради. Эҳтиёжни қониқтириш ўз навбатида қатиъятлилик, сабр-тоқат, топқирлик, ҳозиржавоб бўлишликни талаб қилади.

Сиз китобхонлар эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур китоб нафақат ота-оналаримиз, шунинг баробарида бола тарбиясига ўзларини масъул деб билган китобхон дўстларимиз учун зарур кўмакчи бўла олишига мутлақ ишончимиз комил.