Ҳаракатларстратегиясиниишлабчиқишдадавлатҳамдажамоатчиликинститутларинингкенгиштирокэтишимазкурдастуриламалҳужжатнингҳаётийлигивазамонталабларигамувофиқлигинибелгилабберди. Ушбумуҳимжараёндадавлатҳамдажамиятсалоҳиятини, саъй-ҳаракатинибирлаштиришҳамСтратегиянимуваффақиятлиамалгаоширишдадолзарбаҳамияткасбэтади.

ЎзбекистонРеспубликасиниривожлантиришнингбештаустуворйўналишиданбирисифатидадавлатважамиятқурилишинитакомиллаштиришбелгиланган. Бундадемократикислоҳотларничуқурлаштиришҳамдамамлакатнимодернизацияқилишдапарламентвасиёсийпартияларнингролиниянадакучайтиришбўйичааниқчораларкўздатутилганимуҳимрольўйнайди.

Негаки, айнан ҳокимиятнинг вакиллик органлари Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ, стратегик вазифаларни муваффақиятли ҳал этишнинг мустаҳкам ва самарали ҳуқуқий негизини яратишга ваколатли ҳисобланади. Бинобарин, бизнинг асосий мақсадимиз инсон, унинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, шаъни олий қадрият ҳисобланган ҳуқуқий демократик давлат барпо қилишдир.

Қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ўзгартириш, давлат ҳаётидаги етакчи сиёсий кучларнинг ўрни ва ролини кучайтириш Ҳаракатлар стратегиясини келгуси беш йилда амалга оширишнинг, мамлакатни узоқ истиқболда ривожлантириш ҳамда модернизациялашнинг муҳим ва ҳал этувчи омили ҳисобланади.

Биргина 2017 йилда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга биноан, Олий Мажлис палаталари 50 та қонун лойиҳаси устида иш олиб бориши керак бўлади. Улардан 18 тасимутлақоянгиқонун бўлса, 30 дан ортиғи амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритишни кўзда тутади. Ушбу ҳужжатларнинг асосий мақсади жамият ҳаётининг барча жабҳасида муносабатларни тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган. Жумладан, давлат ва жамият қурилишида 17 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишда тегишинча 18 та қонун лойиҳаси, иқтисодиётни либераллаштириш соҳасида 7 та, ижтимоий соҳада 4 та, ташқи сиёсий фаолиятда 3 та қонунни ишлаб чиқиш белгиланган. Давлатимиз раҳбари топшириғига биноан, жорий йил Давлат дастурига Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси киритилган. Давлат дастурида, шунингдек, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари сингари катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш белгилаб берилган.

Улар орасида парламентнинг назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатлар алоҳида ўрин тутади. Булар қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммоларни ўрганиш, миллий қонунчиликни изчил ривожлантиришнинг муҳим асоси бўлади.

Маълумки, 2016 йилнинг апрель ойида “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Унда парламент назоратини амалга оширишнинг аниқ механизмлари, шакл ҳамда усуллари мустаҳкамлаб қўйилди. Парламент -амалиётига парламент текшируви, сенатор ва депутатлар сўрови, парламент палаталари кенгаши қарори билан махсус ташкил этилган Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси фаолияти ҳамда бошқалар янги назорат шакллари сифатида жорий этилди.

Парламент назорати ўз мақсад, вазифа ва тамойилларини сақлаган ҳолда, давлат ҳамда жамият қурилишида кечаётган ўзгаришлар билан уйғун ривожланиб бориши мақсадга мувофиқдир. Халқбиланмулоқотваинсонманфаатларийилидапарламентназоратинингжойлардагиишларҳолатинибевоситаўрганиш, халқбиланочиқҳамдаишончлимулоқотмеханизмларинияратишбўйичавазифаларкунтартибигачиқади. Сенаторлар ва Қонунчилик палатаси депутатларининг февраль ойида мамлакатимиз ҳудудларида ўтказилган ўн кунлик таҳлилий фаолияти, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлари бундай ёндашувнинг самарадорлигини кўрсатди. Айнан у ёки бу қонун муайян оилага, туман аҳолисига нисбатан қандай ишлаётганини, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юзага келаётган муаммолар сабабини амалда ўрганиш имконини берди.

Шу сабабли парламент аъзолари “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунга янги механизмларни жорий қилиш ҳамда уларни очиб бериш мақсадида тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқиши лозим.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудс¬ман) фаолияти парламент назоратининг устувор йўналишларидан бири саналади. Унинг аниқ тартибга солиниши, фуқаролар ҳуқуқ ҳамда эркинликларини муҳофаза этишда омбудсман минтақавий вакиллари роли ва ўрнини кучайтириш ушбу институтнинг масъулияти ҳамда самарадорлигини оширишнинг муҳим шартидир. Шу боис омбудсмантўғрисидагитегишлиқонунгаўзгартишларкиритишкўздатутилган. Бу билан омбудсман минтақавий вакилларининг ҳуқуқий мақоми, ваколат ва мажбуриятларини белгилаш мўлжалланмоқда.

Парламент назорати қонун ижодкорлиги фаолияти сингари давлат ҳаётининг барча жабҳасини қамраб олиши, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан алоқаларда ҳуқуқий муносабатлар иштирокчилари томонидан қонунларга барқарор риоя этилишини таъминлаши керак. Ҳозирги кунда мамлакатимиз иқтисодиётига хориж инвестициясини фаол жалб қилиш долзарб вазифа, десак, асло янглишмаймиз. Инвестициялар нафақат иқтисодиёт тармоқлари равнақига йўл очади, айни пайтда уларнинг рақобатдошлик салоҳиятини кучайтиради.

Маълумки, 2016 йилнинг декабрь ойида парламент юқори палатасида Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси негизида Жаҳон миқёсида миллий манфаатларимизни муҳофаза этиш ҳамда илгари суриш борасидаги ташқи сиёсий фаолиятни амалга ошириш масалаларида парламентнинг роли ва назоратини янада кучайтириш, халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, мамлакат ҳудудларига хорижий инвестициялар ҳамда замонавий технологияларни жалб қилиш, туризмни ривожлантириш, дунё майдонида давлатимиз нуфузини янада юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ОлийМажлисиСенатинингХалқаромуносабатлар, ташқииқтисодийалоқаларвахорижийинвестицияларватуризммасалалариқўмитаситашкилэтилди. Унинг тузилмаси ҳамда фаолият кўлами кенгайтирилди, Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари лавозими жорий қилинди, унинг зиммасига шу соҳадаги фаолиятнинг мувофиқлаштирилишини ташкил этиш, дастурлар ва иш режалари ижросини назорат қилиш вазифалари юклатилди.

Шу муносабат билан парламентнинг жорий йил учун иш режасига “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги конституциявий қонунларга ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентига қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш киритилган. Шунингдек, хорижий давлатлар парламентлари билан парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари ишини ташкил этишнинг ҳуқуқий механизми такомиллаштирилади, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини рўёбга чиқариш учун парламент дипломатиясидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг асосий ғояси, авваламбор, давлат ҳамда жамият ўртасида самарали муносабатларни ўрнатиш баробарида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашдан иборатдир. Ҳокимият вакиллик органлари, айниқса, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатининг кундалик фаолияти юқори даражада шаффоф бўлиши лозим. Зотан, фуқароларнинг эркин хоҳиш-иродаси йўли билан сайланган вакиллар ўз халқига ҳисобдор бўлиши зарур. Бунда, айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Халқдавлатидораларигаэмас, давлатидораларихалқимизгахизматқилишикерак”, деган ғояси асосий омил бўлмоғи керак. Бугунги кунда парламент фаолияти оммавий ахборот воситаларида, расмий веб-сайтларда кенг ёритилмоқда. Шу билан бирга, ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиши натижасида сайловчилар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, улар билан фаол мулоқот ўрнатиш, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишнинг янги имкониятлари пайдо бўлаяпти. 2017 йилда “Электрон парламент” тизимини жорий этиш кўзда тутилган. Бунда парламент фаолияти самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, унинг фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш орқали халқ билан мулоқотни такомиллаштириш, депутатларга сайланган сайлов округларидан маҳаллий ҳокимият идоралари қарорларини мажбурий юбориш орқали ҳудуддаги аҳволдан хабардорлигини ошириш имконияти яратилади.

Маълумки, мамлакатимизда парламент, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларда сиёсий партиялар номзодлари иштирок этади. Улар ўз электорати манфаатларини ифодалайди, кундалик фаолиятида сайловчилар билдирган ишончга таяниб иш тутиши, сайловчилар томонидан хайрихоҳлик билдирилган партия сиёсий мақсадларига эришишга интилиши керак.

Ҳаракатлар стратегияси доирасида давлат ҳамда жамият қурилишида сиёсий партияларнинг ролини юксалтириш бўйича чора-тадбирлар кўрилади. Хусусан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан назоратини кучайтириш мақсадида сиёсий партиялар депутатлар гуруҳларининг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга қаратилган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Унга биноан, партия гуруҳлари маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларини кўриб чиқиш, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш ҳақидаги таклифларни киритиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, туман (шаҳар) ҳокими номзодини вилоят ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш механизми ишлаб чиқилади. Қолаверса, партия гуруҳларига маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг қониқарсиз фаолияти ҳақида хулосаларни тақдим қилиш ҳуқуқини бериш масаласи ҳам назарда тутилаяпти.

Ҳаракатлар стратегияси мақсад ҳамда вазифалари, муддатлари аниқ, ҳаётийлиги билан ажралиб турибди. Бу эса халқ вакилларидан сусткашлик, расмиятчилик ва масъулиятсизликка йўл қўймасликни тақозо этади. Зеро, депутат ҳамда сенатор халқ ишончини оқлаши, Ҳаракатлар стратегияси ижросига дахлдорлик туйғуси билан ёндашиши лозим. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик иш фаолиятимизнинг асосий тамойили бўлиши айни муддаодир.

Светлана АРТИКОВА,
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси 
Сенати Раисининг ўринбосари.

 

Манба “kun.uz”  сайтидан олинган.