Ўзбекистон Мустақилликка эришгач, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш орқали фаравон ҳаёт қуришни ўз олдига энг олий мақсад қилиб қўйди. Агар эътибор берадиган бўлсак, дунёнинг бир қатор ривожланган давлатларида ҳам ривожланган ҳуқуқий давлат шароитидагина фуқаролик жамияти шаклланиши учун имкониятлар яратилиб, жамиятда доимий барқарорлик ва халқ фаравонлиги таъминланиб келмоқда.

Халқимиз      тарихи, дунёқараши, маънавияти, миллий маифаатлари ва миллий анъаналарини чуқур англаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон халқининг манфаатлари ва орзу-истакларидан келиб чиқиб, 1992 йилда фуқаролик жамияти ва демократик принципларини ўзида мужассам этган сиёсий тизимни ташкил этишга қодир бўлган Конституция қабул қилишга бошчилик қилди. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Конституциямизнинг лойиҳаси бўйича 1992 йил 8 декабрда, Олий Кенгашнинг тарихий сессиясида сўзлаган нутқида қуйидаги фикрни алоҳида таъкидлаган эдилар:

“Биз сўнгги етмиш йил мобайнида давлатга қарамлик ва сиғиниш ҳолатида яшадик. Мамлакатнинг, ундаги барча бойликларнинг, мулкнинг эгаси давлат, деб ҳисоблаб келдик. Ана шу масалада ҳам Конституцияда туб бурилиш ясалган.

Яъни, Асосий қонунимизга “давлат, унинг идоралари ва мансабдор шахслари жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар”, деган модда киритилган.

Эндиликда инсон, унинг ҳаёти, озодлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас саналиб, улар давлат томонидан кафолатланади”.

Биринчи Президентимизнинг ана шу фикрлари у кишининг давлат, жамият ва инсон ҳаёти билан боғлиқ ҳар бир масалага нақадар теран ёндашганидан, шу асосда Конституциямизда энг мураккаб саволларга ҳам жавоб топиш мумкин эканидан далолат беради.

Бир сўз билан айтганда, Ислом Каримовни ҳақли равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муаллифи, деб эътироф этиш учун барча асосларга эгамиз.” – дея таъкидлаган эдилар.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда халқимиз фаравонлиги йўлида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, ёшларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, таълим, спорт, маданият ва бир қатор соҳаларда яратилиб берилаётган имкониятлар шунингдек, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон  ўтган тарихан жуда қисқа давр ичида барча соҳаларда мислсиз ютуқларга эришилдики, бу ҳақли равишда жаҳон аҳлининг ҳавасу ҳайратига сабаб бўлмоқда.

Бундан ташқари шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, Мамлакатимиз Раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланишининг ўзи ҳам  юртимизда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ” деган олижаноб мақсадлар сари одимлашимиз зарурлигидан дарак беради.

Шунинг учун ҳам бугунги кунда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз навбатида халқимиз ҳамда юртимиз фаравонлиги таъминлашга қаратилганлигини алоҳида қайд этиш лозим бўлади.

Бундан ташқари бугунги кунда қабул қилинаётган қонун ҳамда қонуности ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини кенг аҳолига етказиш мақсадида жойларда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги бир қатор касб-ҳунар коллежларида коллеж ўқувчилари ҳамда маҳалла нуронийлари билан  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларидан  Илхом Носиров, Қахрамон Эргашев, туман кенгаши депутатларидан  Панжи Жалилов, Фахриддин Файзиев,O’zLiDepҚашқадарё вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров ҳамда “iqtidor.uz”  Интернет веб-сайтининг тарғибот ва ташвиқот гуруҳи раҳбари Актамжон Тўраевлар учрашувлар ўтказиб, йиғилиш қатнашчиларига мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатлари ва уларнинг моҳияти, бунёдкорлик ишлари, ёшларимизга яратилиб берилаётган имкониятлар, иқтисодиётимиз ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган тадбиркорлик фаолиятининг халқимиз фаравонлиги йўлидаги аҳамияти, тадбиркорларимизга яратилиб берилаётган шароитлар, имтиёзлар ва шу каби бир қатор мавзуларда суҳбатлар уюштиришди.

Суҳбатлар жараёнида йиғилиш ташкилотчилари коллеж ўқувчилари ҳамда маҳалла нуронийлари томонидан берилган саволларга жавоб беришди.

Йиғилиш сўнгида йиғилиш қатнашчилари йиғилиш ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб, келгусида бу каби учрашувлар кўпроқ ўтказилишига умид қилиб қолишди.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида айтиш мумкинки, мазкур йиғилишларни ўтказишдан асосий мақсад кенг аҳоли, хусусан ёшларнинг нафақат ҳуқуқий балки маънавий саводхонлигини оширишда ўз самарасини беради.

 

“iqtidor.uz” Интернет веб-сайти

таҳририяти томонидан тайёрланди.