Iqtidor.uz сайтининг тарғибот гуруҳи аъзоси Шермуҳаммад Маматов 2020 йил 30-март куни кўнгилли ёшлар сифатида коронавирус инфекцияси юқиши, тарқалишининг олдини олиш борасидаги тарғибот ишларига шунингдек, шундай оғир кунларда маҳалладошларимизга кўмаклашиш, уларнинг инфекцияга қарши курашиш борасидаги билим ва тушунчаларини бойитишга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида, Самарқанд шаҳридаги “Мирзо Улуғбек” номли маҳалласида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларга  200 донага яқин ҳимоя ниқоби, бир неча дона совун ва антисептик маҳсулотлари, 100 донадан ортиқ тиббиёт қўлқоплари, шунингдек, коронавирус инфекцияси юқишининг олдини олиш, юқиш аломатлари ҳамда гигиена қоидалари акс этган 100 дан ортиқ тарғибот буклетларини маҳалла  раиси Саломов Миршакар, раис ўринбосарлари Махбуба Шарофитдинова ҳамда Насиба Саидмуродовалар билан ҳамкорликда бепул тарқатиб берилди.

Бундан ташқари шуни ҳам алоҳида айтиб ўтиш лозимки, бугунги кунда “Мирзо Улуғбек” номли маҳалласида раис ҳамда унинг ўринбосарлари маҳалланинг тозалигига катта эътибор қаратиш билан бир қаторда, маҳалла фуқароларининг карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилишлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.

 “Мирзо Улуғбек” номли маҳалласи масъуллари шундай оғир кунларда маҳалладошларига кўмаклашишни ўз бурчлари деб билиш билан бир қаторда, нафақат маҳалла балки, ҳар бир инсон халқ дардини чин юракдан ҳис этган ҳолда яшаш лозим, деб ҳисоблашади.